«иқтисодиётни ривожлантириш» тегли мақолалар


Тошкент ва Бишкек товар айланмасини $2 млрдга етказмоқчи
2 апрель 2022, 16:57

Тошкент ва Бишкек товар айланмасини $2 млрдга етказмоқчи

Ўзбекистон ва Қирғизистон товар айланмаси ҳажмини 2 млрд долларга етказишни режалаштираяпти. Икки давлат бош вазирлари Ўшда чегарадош вилоятлар ҳокимлари кенгашининг йиғилишида иштирок этди. Энергетика, қишлоқ хўжалиги, транспорт, трансчегаравий савдо ва бошқа соҳалардаги лойиҳалар муҳокама қилинди.

Шавкат Мирзиёев — Ўзбекистон иқтисодиётини қўллаб-қувватлаш ва ташқи хатарларни юмшатиш ҳақида
31 март 2022, 18:32

Шавкат Мирзиёев — Ўзбекистон иқтисодиётини қўллаб-қувватлаш ва ташқи хатарларни юмшатиш ҳақида

Президент жаҳондаги нобарқарор вазиятда Ўзбекистон иқтисодиётини қўллаб-қувватлаш ва ташқи хатарларни юмшатиш бўйича топшириқлар берди. Жумладан, айрим озиқ-овқат маҳсулотлари импортига акциз солиғи ва божхона божлари қайта кўриб чиқилади, тадбиркорларга 10 трлн сўм «револьвер» кредитлар берилади. Йил якунигача Россия, Украина ва Беларусь билан ишлаётганларнинг дебитор қарздорлиги учун жарима ва пеня қўлланилмайди.

Барча соҳаларда Германия тажрибасини жорий этиш режалаштирилмоқда — Шавкат Мирзиёев
9 ноябр 2021, 10:41

Барча соҳаларда Германия тажрибасини жорий этиш режалаштирилмоқда — Шавкат Мирзиёев

Шавкат Мирзиёев инаугурация маросимидаги нутқида Ўзбекистон иқтисодиётининг ривожланиши ва барча соҳаларда Германия тажрибасидан фойдаланиш бўйича режалар ҳақида гапирди. «Нима учун мен Карл Марксни кўп ўрганаман?.. Қандай инқирозларга дуч келишидан қатъи назар, таълим бор, билим бор, илм бор. Илм натижасида, мана, Германиянинг иқтисодиёти инқирозда қанчалар тик турибди», — дея таъкидлади президент.

Тартибга солинадиган нархлар қачон «қўйиб юборилиши» мумкин?
4 ноябр 2021, 12:34

Тартибга солинадиган нархлар қачон «қўйиб юборилиши» мумкин?

Ҳукумат 2020 йилда электр ва газ тарифларини оширишни режалаштирган эди, бироқ коронавирус пандемияси туфайли бу чорани кейинга қолдирди. Марказий банк иқтисодий ривожланишнинг асосий сценарийсида тартибга солинадиган нархлар (энергетика ресурслари, коммунал хизматлар ва бошқалар) 2022 йилда ёки 2022−2023 йилларда босқичма-босқич тўлиқ эркинлаштирилишини кутмоқда.

Келгуси уч йилда иқтисодиётни ривожлантиришнинг икки сценарийси эълон қилинди
3 ноябр 2021, 18:56

Келгуси уч йилда иқтисодиётни ривожлантиришнинг икки сценарийси эълон қилинди

Марказий банк келгуси уч йилда Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришнинг асосий ва муқобил сценарийларини тақдим этди. Уларни аниқлашда МБ илк бор иқлим ўзгаришларини ҳисобга олди. Регулятор келгуси йилларда инфляциянинг узоқ муддатли омилларини бартараф этиш зарурлигини қайд этди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг